Bloomberg: Ўзбекистонда чет эл сайтларига тўсиқ олиб ташланди

11.05.2019 18:07
Чоп этиш версияси

Bloomberg: Ўзбекистонда чет эл сайтларига тўсиқ олиб ташланди

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кейинги йиллардаги саъй-ҳаракатлари натижасида Марказий Осиёда энг кўп аҳолига эга бўлган давлат учун бир нечта хорижий ОАВ веб-сайтлари ҳамда инсон ҳуқуқлари ташкилотларига қўйилган тўсиқ олиб ташланди”, — дейилади Bloomberg нашри баёнотида.

“Ушбу ҳаракат Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир томонидан кўтарилган эди”, — деб қўшимча қилинади хабарда.

Алоҳида таъкидланишича, Дезир ўз твиттерида ушбу қарорни катта мамнуният билан қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов фейсбукдаги саҳифасида:

“Бугундан эътиборан “Voice of America”, “Amerika ovozi”, “BBC Uzbek”, “Deutsche Welle”, “Amnesty International”, “Human Rights Watch”, “Reporters sans frontieres”, “Eurasianet.org”, “AsiaTerra”, “Fergana Agency”, “Centre1”, “Uzmetronom” каби веб-ресурслар ва бошқа хорижий веб-сайтлардан тўлиқ фойдаланиш имкони мавжуд бўлади”, — деган баёнот билан чиққан эди.

ЎзА

8




Манба

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Фотолар
Тақвим
Май 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Апр    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Фойдали ҳаволалар
Валюталар курслари
www.000webhost.com