Сурхон воҳаси аҳолиси фойдалaнишига бирданига 2 замонавий ДХМ биноси топширилди

13.05.2019 00:53
Чоп этиш версияси

Сурхон воҳаси аҳолиси фойдалaнишига бирданига 2 замонавий ДХМ биноси топширилди

Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Турахужаев Сурхондарё вилояти Музработ ва Олтинсой туманлари янги замонавий Давлат хизматлари марказлари очилиш маросимида иштирок этди.

Давлат хизматлари агентлигининг ташкил этилиши биланоқ унинг таркибига кирувчи Марказларда фуқароларга хизмат кўрсатиш стандартларига юқори талаблар белгиланган. Шу боис, мазкур Марказлар қисқа фурсатда ўзларини бир том остида энг керакли давлат хизматларини қулай ва ортиқча вақт ва пул сарфламасдан олиш мумкин бўлган уникал майдонча сифатида танитди. Фойдаланишга топширилган Музработ ва Олтинсой туманлари Давлат хизматлари марказлари бунинг исботидир.




Марказлар қурувчи ва архитекторлари халқ кирадиган жой кўркам, барча қулайликларга эга бўлиши лозимлигини инобатга олган. Шу боис, интерьер ечими ҳам хизмат олувчиларга яхши кайфият бағишлайди.




Марказнинг кириш йўлагидаги замонавий ресепшнда электрон навбат талонини олиш, қайси ойнага мурожаат этиш кераклигини тушунтиришга ҳамиша тайёр давлат хизматлари маслаҳатчилари сизни табассум билан қарши оладилар. 




Зал бўйлаб ўрнатилган белгилар давлат хизматини олишингиз учун қадамма-қадам йўналтиради. Электрон навбат олиш учун инфокиоск ишлаб турибди. Талонни олиб, кутиш залидаги шинам ўриндиқларга жойлашишингиз мумкин. Мониторлар орқали эса навбатингиз келгани ҳақида хабардор қилиб, қайси қабул ойнасига ўтиш кераклиги кўрсатилади.

5f6cc707-371f-42fe-b83c-fb78bc931565.jpg




Муҳими, хизматдан кўнглингиз таскин топса бўлди. Президентимиз таъкидлаганидек, давлат идоралари одамларга хизмат кўрсатадиган пайт келди.




Янада қулайлик яратиш мақсадида бу ерда болалар ўйингоҳи, она ва бола, тиббиёт хоналари ҳамда кафе мавжуд. Бундан ташқари, мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган — фуқароларимизнинг китобхонлик маданиятини ошириш каби ташаббус ҳам бу ерда мужассам. Музработ тумани ДХМ биносида ўзбек ва жаҳон адабиёт дурдоналари намуналаридан иборат кутубхона ўрин олган.




Ушбу бинодан фуқаролар одатий давлат хизматларидан ташқари нотариус ва ФҲДЁ органлари хизматларидан ҳам фойдаланиш имкониятига эга. 




Фуқаролар қулайлиги учун бинода бир эмас иккита банк кассаси фаолият юритиши йўлга қўйилган.




Ташриф буюрувчилар бепул WiFi дан фойдаланиш имконига эга.




Имкониятлари чекланган шахслар учун тегишли пандус ўрнатилган. Умуман олганда, ҳар бир фуқарога — алоҳида эътибор, жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари ҳисобга олинган.

7a346121-be97-46ab-8d97-84dd06da9bf7.jpg

ЎзА



Манба

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Фотолар
Тақвим
Май 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Апр    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Фойдали ҳаволалар
Валюталар курслари
www.000webhost.com