Ёшлар – касб-кўникмалар – келажак

13.05.2019 16:28
Чоп этиш версияси

Ёшлар – касб-кўникмалар – келажак

Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари ассоциацияси қошида ташкил этилган “Ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси” жамоат ташкилоти жамият ривожига ҳисса қўшадиган илғор ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва амалга татбиқ этишда кўмаклашишни ўзининг асосий мақсадларидан ҳисоблайди.


Шу мақсад йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида “Ёшлар – касб-кўникмалар – келажак” номли тўртинчи халқаро ёшлар саммити ўтказилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ёшлар лойиҳасини бошқариш ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирдан асосий мақсад – малакали кадрлар билан меҳнат бозорини таъминлаш имкониятларини ошириш, ёшлар орасида яхши мутахассис бўлиш тенденцияларини тарғиб қилиш, ўзини ўзи банд қилишнинг замонавий ва самарали шакллари, жумладан, масофавий меҳнат каби фаолият турларини кенгайтириш. 

Саммитда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 120 нафар, чет давлатлардан 30 нафар энг иқтидорли ёшлар иштирок этмоқда. Улар 3 кун мобайнида касб малака талаблари ва ёш кадрлар маҳоратини ривожлантириш бўйича ўз лойиҳа ва таклифларини ишлаб чиқади. 

Иштирокчилар медиа, таълим, технология, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш каби йўналишларда касбий маҳоратни ошириш, замонавий ва илғор технологиялардан фойдаланиш, жаҳон бозорига рақобатбардош кадр бўлиш сир-асрорлари билан танишади. 

Муҳайё ТОШҚОРАЕВА, ЎзА

76



Манба

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Фотолар
Тақвим
Май 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Апр    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Фойдали ҳаволалар
Валюталар курслари
www.000webhost.com