“Вақф“ фонди шу кунга қадар қанча закот пулларини тарқатди?

14.05.2019 03:16
Чоп этиш версияси

“Вақф“ фонди шу кунга қадар қанча закот пулларини тарқатди?

Муборак Рамазон ойида кўпроқ савоб ишлар қилиш, айниқса, касб-ҳунар ва тижоратдан келадиган маблағлардан бўлган закотни адо этиш кўп фазилатли ишдир.


Аллоҳ таборака ва таоло Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Ўз қўл меҳнатингиз ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсаларнинг яхшиларидан эҳсон қилингиз! Ўзингиз фақат кўзингизни чирт юмибгина оладиган даражадаги ёмон нарсаларни (эҳсон қилишга) танламангиз! Шунингдек, билингизки, албатта, Аллоҳ ғаний ва мақтовга лойиқ зотдир“.

Закот динимизнинг беш арконларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло фарз қилган амалдир. Унинг жорий этиш ҳикмати шундан иборатки, у туфайли жамиятда бир қадар тенглик пайдо бўлиб, бой ва фақир табақалар ўртасида илиқ муносабатларни вужудга келтириш, қолаверса, закот берувчининг молини поклаб, уни талофатдан асраш ва яна ҳам кўпайишига замин тайёрлашдир.

“Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (ғайридин)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир”. Ушбу ўринда Аллоҳ азза ва жалла закотга ҳақдор кишиларни ҳам белгилаб берган.

photo5388706359337396928.jpg

“Вақф“ хайрия жамоат фонди томонидан Республика бўйлаб кўплаб ҳудудларда йирик хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида ногиронлиги бўлган, моддий жиҳатдан қийинчиликларга дуч келган инсонларга кўмак кўрсатилмоқда. Бу эса Фондимизга ишониб ўзларининг хайрия ва закот маблағларини ўтказаётган саховатпеша инсонларнинг кўмагида амалга оширилмоқда.

Фондга 2018 йил июнь ойидан 2019 йил 1 май санасига қадар жами 2 миллиард 154 миллион сўм закот маблағлари келиб тушган бўлиб, шу кунга қадар ушбу маблағларнинг 1,8 миллиард сўми 1202 нафар муҳтож инсонларга тарқатилган. Тарқатилган маблағларни ҳисобга олганда ҳар бир кўмакка муҳтож инсонга ўртача 1,5 миллион сўмдан закот маблағи тарқатилган.

Бунда имкон қадар мурожаатномалар холис шахслар ёрдамида ўрганилиб, қанчалик муҳтожлигидан келиб чиқиб маблағлар ажратилди. Айрим мурожаатчилар шариатда белгиланган талабларга жавоб бермагани учун закот маблағларини бериш рад қилинди.

Юқоридаги ҳисоб-китоблардан кўриниб турибдики, саховатпеша инсонлар томонидан Фонд закот ҳисоб рақамига ўтказилган закот пуллари ўз ҳақдорларига топширилмоқда.

“Вақф“ хайрия жамоат фонди юртимиз мўмин-мусулмонларини муқаддас Рамазон ойида эҳсонларни кўпроқ қилишга ва улкан ажрларга эга бўлишга чақиради. Закот беришни мақсад қилган бўлсангиз ва ҳақдор инсонларни топа олмаётган бўлсангиз, “Вақф“ фонди сизга Аллоҳ йўлида кўмак кўрсатади.

photo5388898361555397390.jpg
photo5388898361555397391.jpg

ЎзА



Манба

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Фотолар
Тақвим
Май 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Апр    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Фойдали ҳаволалар
Валюталар курслари
www.000webhost.com