Ижтимоий соҳага бағишланган халқаро форум иш бошлади

14.05.2019 15:41
Чоп этиш версияси

Ижтимоий соҳага бағишланган халқаро форум иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вакиллари Халқаро ижтимоий хавфсизлик ассоциацияси Бош котиби Марсело Аби-Рамиа Каетано таклифига биноан Боку (Озарбайжон) шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро форумда иштирок этмоқда.


Бу ҳақида Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарида ёзилишича, форумда ижтимоий ҳимоя соҳасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг ечимлари бўйича масалалар кўриб чиқилмоқда. Хусусан, Озарбайжон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси раиси Г.Мамишов ўз мамлакатида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, соҳада эришилаётган ютуқлар ва тизимнинг асосий вазифалари тўғрисида маълумот берди.

Халқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси президенти Й.Бройер эса Европа ижтимоий ҳимоя тизимидаги долзарб вазифалар, шунингдек, ижтимоий ҳимоя институтлари учун инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда шу асосда келгусидаги ижтимоий ҳимоя тизимини шакллантириш лозимлигини таъкидлади.

Халқаро форум 16 майга қадар давом этади.

ЎзА

8



Манба

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Фотолар
Тақвим
Май 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Апр    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Фойдали ҳаволалар
Валюталар курслари
www.000webhost.com