ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ. Эртага юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?

15.05.2019 14:52
Чоп этиш версияси

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ. Эртага юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-19 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишишин ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 17-22, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-2 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 19-24 даража иссиқ бўлади.

ЎзА



Манба

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Фотолар
Тақвим
Май 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Апр    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Фойдали ҳаволалар
Валюталар курслари
www.000webhost.com